Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 2 августдаги 646-сонли қарори билан тонировкага рухсат берилди. Бу ҳақда блогер Хушнуд Худойбердиев маълум қилди.

Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

Тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:

  • орқа ойна (лобовой) – 100 фоизгача;
  • орқа ён ойна (орқа эшик) – 100 фоизгача;
  • олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50 фоизгача;
  • олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100 фоизгача;
  • туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50 фоизгача.

Тонировка нархлари:

  • Орқа ойна (лобовой) учун: ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас);
  • Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 сантиметр полоса – ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас).

Орқа ён ойна (орқа эшик) учун:

  • жисмоний шахсларга — 10 баробар (2 миллион 230 минг сўм);
  • юридик шахсларга — 10 баробар (2 миллион 230 минг сўм);
  • хорижий ташкилотларга — 20 баробар (4 миллион 460 минг сўм).

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):

  • жисмоний шахсларга — 50 баробар (11 миллион 150 минг сўм);
  • юридик шахсларга — 50 баробар (11 миллион 150 минг сўм);
  • хорижий ташкилотларга — 80 баробар (17 миллион 840 минг сўм).

Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 миллион 150 минг сўм) миқдорида.

Парда масаласида ҳам катта ўзгариш:

  • агар ҳар икки томонда «боковой» кўзгулар бўлса, енгил машинанинг орқа ва ён ойналарига пардалар ўрнатишга рухсат берилди. Бунинг учун рухсатнома олиш ёки тўлов қилиш шартмас.
  • Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим;
  • 2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 миллион 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.