AdMe дунёнинг турли диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимининг ортиши қандай салбий оқибатларга олиб келишини аниқлади.

Хитой

Фото: AdMe

Буюк Хитой деворининг учдан бири сақланиб қолган, холос. Унинг хароб бўлишига нафақат вақт ва эрозия, ташриф буюрувчилар оқими ҳам сабаб бўлган. Деворнинг баъзи қисмлари емирилган бўлиб, граффит билан қопланган.

Непал

Фото: AdMe

Эверест сўнгги 10 йилда энг талабгир жойга айланди. Тоғ 2019 йилда туристлар томонидан қолдирилган 11 тонна чиқиндидан тозаланган.

Таиланд

Фото: AdMe

Таиланд дунёда пластик чиқиндилар билан ифлосланган жойлар топ-5 талигидан ўрин олган. Тадқиқотчилар ташриф буюрувчиларнинг мақбул сонини ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда Паттая яқинидаги Ко Лан оролига ҳар куни минглаб одамлар ташриф буюрмоқда.

Греция

Фото: AdMe

Акрополга ҳар йили минглаб одамлар ташриф буюради. Шу сабабди 1975 йилдаёқ эҳтиёт чорасини кўриш бошланган, лекин ўша вақтдан бошлаб унинг вайрон бўлаётгани янада яққол кўзга ташланмоқда. Бунга сабаб бўлаётган омиллардан бири тошнинг оёқ таъсирида емирилишидир. Бунинг оқибатида зиналар реставрацияга муҳтож бўлмоқда.

Португалия

Фото: AdMe

Лиссабон аҳолиси туристлар оқимига қаршидир. Иқтисодиёт мамлакатга ташриф буюрувчиларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу эса кўчмас мулк бозорида чайқовчиликни келтириб чиқариб, маҳаллий аҳолига ижара ҳақини тўлашда қийинчилик туғдирмоқда.

Бали

Фото: AdMe

Кута пляжи Балининг асосий туристик йўналишларидан биридир. Қиш ойларида туристлар оқими айниқса кучаяди ва қирғоқда бир уюм чиқиндилар йиғилади.

Исландия

Фото: AdMe

Исландияда барча туристлар огоҳлантирилишига қарамасдан, уларнинг ҳаммаси ҳам мамлакат табиатига ҳурмат билан муносабатда бўлмайди.

АҚШ

Фото: AdMe

Калифорния ҳукумати 2019 йилнинг март ойида лолақизғалдоқлар гуллашини кўриш ва уларни суратга олиб Instagram’га жойлаш учун қарийб 50 минг турист келганидан сўнг Уолкер канёнини ёпиб қўйди.

Фото: AdMe

Трассада тирбандлик юзага келиб, одамлар 1,5 соатлаб йўлда қолиб кетган. Айрим туристлар гулларни юлган, устидан босиб кетган, расмга тушиш учун жой талашиб ўзаро жанжаллашиб кетган.

Рим

Фото: AdMe

Римдаги Колизей амфитеатри дунёда энг машҳур диққатга сазовор жойдир. Бу ерга 2018 йилда 7,4 миллион одам ташриф буюрган. Баъзан сайёҳлар деворларга ўз исмларини тошлар билан ўйиб ёзишга ҳаракат қилади. Лекин бу ердаги энг катта муаммо граффитдир.

Фото: AdMe

Миср

Фото: AdMe

Минглаб сайёҳларнинг нафаси Миср даҳмаларига тузатиб бўлмас зарар келтиради, деган фикр мавжуд. Бунга намлик даражаси ва замбуруғлар сони ортиши сабаб бўлади, деб қаралади. Агар вазият ўзгармаса, Шоҳлар Водийси орадан 150-500 йил ўтиб вайрон бўлиши мумкин.

Буюк Британия

Фото: AdMe

Стоунхенжни тартибга келтирувчиларга энг қийин вақт бу қишги тенг кунликдан кейинги пайтдир. Минглаб одамлар бу кунни шу ерда нишонлаб, ўзларида кейин тошларда чиқинди, граффит, сақич ва бошқа нарсаларни қолдиради.

Япония

Фото: AdMe

Японияга ҳар йили қарийб 30 миллион сайёҳлар ташриф буюради. Энг машҳур жойлар бу — Токио ва Киото. Автобусларда одамлар кўпайгани, чет элликларнинг чиқиндиларни саралашни хоҳламаслиги ва мамлакат урф-одатларига риоя қилмаслик кабилардан маҳаллий аҳолидан борган сари кўпроқ шикоятлар тушмоқда.

Фото: AdMe

Киото тарихий ҳудудида ўрнатилган белги. Унда кимоно кийган аёлга тегиш, селфи қилиш, овқатланиш, чиқинди ташлаш, чекиш ва тўсиққа суяниш тақиқланган. Сурат 2016 йилда олинган.