Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қўй-Тошдаги қароргоҳидан кучишлатар тузилмалари ходимлари томонидан олиб кетилди, деб хабар берди Knews.

Фото: Knews

Унинг ёнида Қирғизистон социал-демократик партиясининг расмий вакиллари Қундуз Жолдубаева ва Фарид Ниязов бўлган.

Қайд этилишича, собиқ президент ва кучишлатар тузилмалар ўртасидаги музокаралар узоқ давом этган. Атамбаев таслим бўлишга қарор қилган. Унинг тарафдорлари машинани ўтказмаётгани айтилмоқда. Ўқ овозлари эшитилмоқда, дейилади хабарда.