Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев бир неча соат давом этган ҳарбий операциядан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таслим бўлди.

Фото: Knews

У ўз қароргоҳи ҳудудидан кучишлатар тузилмалар ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди. Қайд этилишича, йўллар ёпиқлиги боис Атамбаев Иссиқ-Ота тумани орқали олиб кетилган.

Маълум бўлишича, Атамбаев Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг тергов бош бошқармасига етказилган.