Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш учун ўтказилган махсус операция чоғида президент тарафдорлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида жароҳат олганлар сони 98 нафарга етди, деб хабар берди «Ведомости».

Фото: Knews

Жароҳатланганларнинг 53 нафари шифохонага олиб кетилган.

Қайд этилишича, кучишлатар тузилмаларнинг 11 нафар ходими ҳозирда ҳарбий госпиталга ётқизилган.

13 нафар жабрланувчи эса стационар тарзда даволанмоқда. 83 киши эса амбулатор даволанишга жўнатилган.