Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олишда қаттиқ қуролли қаршилик кўрсатиб, конституцияни қўпол равишда бузганини айтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, бу ҳақда у 8 август куни Бишкекда ўтказилган хавфсизлик Кенгаши мажлисида маълум қилган.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон ҳуқуқий давлат ва давлатнинг вазифаси барча фуқароларнинг қонун талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш эканлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун шошилинч чоралар кўриш лозим.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Ўрозбек Опумбаев, ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев, бош прокурор Ўткурбек Жамшитов вазият юзасидан маълумот берган. Мажлис якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинган.