Қирғизистон расмийлари томонидан қўлга олинган собиқ президент Алмазбек Атамбаев тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

«Атамбаев тергов билан ҳамкорликдан бош тортди ва ҳеч бир ҳужжатга қўл қўймади», — деди адвокат.

Слесаревга кўра, гап эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимоснома, эҳтиёт чораси тўғрисидаги ҳужжат, тергов баённомаси ва бошқа мазкур иш билан боғлиқ қоғозлар ҳақида кетмоқда.