Қирғизистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Курсан Асанов ҳамда мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида бўлиб ўтган музокаранинг видеоси пайдо бўлди.

Кадр: YouTube

Кадрлардан кўриш мумкинки, Асанов ёпиқ эшик ортидан Атамбаевга «барчасини тугатишни» таклиф қилиб, унга ҳеч ким тегинмаслигини ваъда беради. «Мени отиб ташласанглар ҳам майли, фақат болаларга тегинманглар», — дея жавоб қайтарган собиқ президент. Ўз навбатида вазир ўринбосари ҳеч ким ўт очиш ниятида эмаслигини билдирган.

«Сўз бераман, бу Курсан Асановнинг сўзи. Ҳеч ким уларга тегинмайди. Алмаз, биласан мен доим ўз сўзимда турганман», — дейди Асанов.

Алмазбек Атамбаевни Бишкек яқинидаги Қўй-Тош қишлоғидаги уйига амалга оширилган учта ҳужумдан кейингина қўлга олишди. Биринчи ҳужум 7 август куни бошланган бўлса, иккинчи ва учинчи ҳужумлар 8 августи бўлиб ўтди. Сўнгги ҳужумда 200 га яқин ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари иштирок этган.