Чилининг Пуэнте-Алто шаҳридаги клубнинг ўйин автомати хонасида 8 август куни содир бўлган отишмада 5 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Фото: The Costarica Newс

Гувоҳларнинг айтишича, ўйин муассасасига ташриф буюрганларни номаълум шахс ўққа тутган. Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи хонада камида 42 та ўқ узган.

Отишмага бундан аввал клубдан ташқарида содир бўлган келишмовчилик сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Жиноятчи қидирувга берилган.