Федерал хавфсизлик бюроси директорининг собиқ ўринбосари Эндрю Маккейб ўзи ишлаган идора устидан судга даъво аризасини ёзди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Маккейб хизматдан 2018 йилнинг баҳорида бўшатиб юборилган эди. Собиқ амалдорнинг таъкидлашича, унинг хизматдан бўшатилиши сиёсий асосга эга бўлиб, сўз эркинлиги борасидаги ҳуқуқини бузган.

ФҚБ раисининг собиқ ўринбосарининг айтишича, у «Трампнинг партиясига садоқати учун қасамёд қабул қилиш»дан бош тортгани сабаб хизматдан бўшатилиши «биринчи ўзгартириш»даги ҳуқуқининг бузилишига олиб келган.

Аввалроқ, Маккейб АҚШ президентига қарши иккита иш очганини ва шу сабаб Дональд Трамп уни ишдан бўшатганини маълум қилганди.