Камерундаги Дуала халқаро аэропортида қиймати 2,8 миллион бўлган 60 килограммлик олтин мусодара қилинди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, божхона ходимлари олтинни Ethiopian Airlines лайнери йўловчилари учун мўлжалланган чойшаблар орасидан топган. Камерун ҳуқуқ-тартибот ходимлари хабарига кўра, олтин Хитой ёки Дубайга жўнатиш учун тайёрланган.