Ҳар йили Forbes рўйхатида пайдо бўлган энг бой одамлар ўзлари учун турли хил автомобилларни танлайди, дея хабар берди Sputnik.

Кўпчилик агар сизда кўп пул бўлса, у ҳолда автомобилингиз ҳам ҳашаматли бўлиши керак деб ўйлайди, бироқ, ундай эмас, исботи қуйидаги фотосуратларда келтирилган:

Фото: Sputnik

Ушбу Honda Fit автомобили Facebook асосчиси Марк Цукербергга тегишли.

Фото: Sputnik

Tesla асосчиси Илон Маск эса Tesla Модель S автомобилининг оддий моделини ҳайдайди.

Фото: Sputnik

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 1979 йилда харид қилган Porsche 911 автомобилини сотиб, ўрнига ушбу Porsche 959 моделини сотиб олган.

Фото: Sputnik

Alibaba Group раиси Жек Ма эса Хитойда ишлаб чиқарилган Roewe RX5 SUV русумли оддий кроссовер ҳайдайди.

Фото: Sputnik

Google асосчилари фақатгина Toyota Prius автомобилини ёқтиради. Чунки ушбу машина ҳам электрда, ҳам бензинда ҳаракатлана олади.