Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбеев коррупцияда айбланмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесаревга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

«Атамбаевга нисбатан коррупция айблови қўйилди, бошқа маълумотлар йўқ», — дейди адвокат.

Слесаревнинг сўзларига кўра, Қирғизистон собиқ президенти 26 августга қадар ҳибсга олинган.

Таъкидланишича, собиқ президентни қўлга олиш вақтида бир қатор процессуал нормалар бузилган. «Ҳимоям остидаги одамни қўлга олиш бўйича ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаган, уни огоҳлантиришган ва тезда қўлга олиш бўйича чора кўрилган», — дейди адвокат.

Алмазбек Атамбаев 8 август куни ўзининг Қўй-Тошдаги қишлоғида жойлашган уйида қўлга олинган эди.

Қирғизистон президенти Сooронбай Жээнбеков Атамбаев куч тузилмаларига қаршилик кўрсатиб, конституцияни бузганлигини маълум қилган.