Лекима кучли тайфуни яқинлашиб келаётгани муносабати билан Хитойда 9 августда қизил огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: Die Presse

Тропик циклон шимоли-ғарбийга соатига тахминан 20 километр тезликда ҳаракат қилмоқда. Унинг эпирмаркази Хитойнинг шарқий соҳилидан тахминан 280 километр узоқликда жойлашган.

Прогнозларга кўра, 10 август тонгига келиб марказий қисмдаги шамол тезлиги соатига 216 километрни ташкил этувчи тайфун Хитойнинг шарқий провинцияси Чжецзянга кириб боради.

Тропик циклон Шанхайни ҳам қамраб олиб, 10 август куни айрим ҳудудларда шамол тезлиги соатига 162 километрни ташкил этиши кутилмоқда.