Алмазбек Атамбаевнинг қизи Алия Шагиева отаси билан содир бўлган воқеаларга муносабат билдирди, деб хабар беради «К-News».

Фото: «Кактус»

«Отамни гўё Қирғизистондан жиноят оламининг авторитети ҳисобланмиш Батукаевнинг чиқариб юборилишига боғлиқ иш бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма бериши учун қўлга олмоқчи бўлишди, бироқ аслида уни муҳолиф фаолияти учун ҳибсга олишмоқчи эди. Отам Батукаев иши бўйича барча билганларини ОАВга айтиб берган бўлсада, Конституциявий суднинг сўроқ бўйича қарорини кутишларини талаб қилди. Тергов органларига барча маълумотларни ёзма равишда тақдим этишга тайёрланаётган эди. Биз ахир Кубан Кулматов ва Сапар Исаков «гувоҳлик кўрсатмаси»ни бериш учун бориб, ҳибсга олинганини эслаймиз. Ҳеч қандай судсиз, ҳеч қандай суриштирувсиз.

Отамнинг сўзларига кўра, ушбу вазият қонуний доирага тушгунга қадар ва Конституциявий суд қарори чиқмагунигача, биз ўзимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгамиз. Шу сабабли собиқ президентнинг уйига амалга оширилган ҳар қандай ҳужум жиноят ҳисобланади.

Махсус хизмат ходимлари отам ҳар куни ўзини қўллаб-қувватлашга келган одамларнинг олдига чиқадиган пайтда бостириб келди. Кўпчиликни ҳужум отам билан шунчаки расмга тушиш учун келган аёллар ва болалар тўпланган вақтда амалга оширилиши ғазабга келтирди. Яъни ҳукумат томонидан ноқонуний ҳужумни уюштириш бўйича атайдан белгиланган вақт оммавий можарони келтириб чиқарди.

Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аввалига фақат травматик қуроллардан фойдаланганини айтганига қарамай, кейин ўнлаб ўқотар қурол ва патронлар йўқолганини билдирди.

Отам ҳибсга олинганидан кейиноқ менга қўнғироқ қилиб, янги қурбонлар бўлмаслиги учун кучишлатар тузилмаларга таслим бўлганини айтди. Ҳақиқат биз тарафда. Отам ноқонуний равишда қўлга олинди! Отам — мансабидан мардларча кетган ҳалол одам. Бизга ҳозир жуда зарур қўллаб-қувватлов учун раҳмат!», — деб ёзади Шагиева.

Моего отца пытались задержать якобы для получения свидетельских показаний по абсурдному делу по вывозу из Кыргызстана криминального авторитета Батукаева, но на самом деле его просто хотели арестовать за оппозиционную деятельность, точно так же как и многих сторонников отца. Отец ТРЕБОВАЛ, чтобы власти дождались решения Конституционного Суда по допросу, и, хотя уже рассказал все что знал по делу Батукаева СМИ, готовился предоставить полную информацию для органов следствия в письменном виде. Ведь мы помним, как шли давать “свидетельские показания” Кубан Кулматов и Сапар Исаков, которых сразу же арестовали. Без суда, без разбирательств. ⠀ Отец говорил, что до того как ситуация не войдет в правовое русло и в отсутствии решения Конституционного Суда, мы имеем право защищать себя. И любой штурм автоматически становится преступной атакой на дом экс-президента. ⠀ Спецслужбы начали штурм дома отца позавчера вечером, именно тогда, когда отец ежедневно выходит к людям на полчаса, добровольно пришедшим поддержать его. Многих возмутило, что штурм был начат в тот получасовой период, когда туда приходили женщины и дети просто сфотографироваться с отцом и потом сразу же покинуть территорию. То есть время, СПЕЦИАЛЬНО выбранное властями для незаконного штурма, уже провоцировало массовый конфликт. ⠀ Более того ГКНБ подтвердило, что они потеряли десятки единиц своего огнестрельного оружия и патронов, хотя изначально заявляли о применении только травматических ружей. ⠀ Отец позвонил мне сразу после ареста и сказал, что он сдался силовым органам с целью предотвратить появление новых жертв. Правда на нашей стороне. Отец задержан незаконно! Мой отец — честный человек, достойно покинувший пост. Благодарю за информационную поддержку, в которой мы сейчас сильно нуждаемся. Прошу репост! Спасибо! ❤️

Geplaatst door Шагиева Алия op Vrijdag 9 augustus 2019