Архангельск вилоятида жойлашган ҳарбий полигонда реактив двигател суюқлигини синовдан ўтказиш чоғида юзага келган ҳодиса оқибатида «Росатом»нинг 5 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда корпорация матбуот хизмати хабар берди.

Фото: EADaily 

Матбуот хизматига кўра, ҳодиса суюқ двигатель қурилмасининг изотоп қувват манбалари билан олиб борилган муҳандислик-техник ишлари вақтида содир бўлган.

Жароҳат олганлар махсус тиббиёт муассасасига олиб борилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.