АҚШ президенти Дональд Трамп 9 август куни Вашингтонни тарк этиб, таътилга отланди.

Фото: Reuters

«РИА Новости»нинг ёзишича, у таътилни ўзининг Нью-Жерси штатидаги Бедминстер гольф-клубида ўтказишни режалаштирган.

Оқ уй Трампнинг таътилга чиқиши ҳақида расман маълум қилмаган, аммо АҚШ матбуоти хабарларига кўра, президент таътили 10 кун давом этади. Шу вақт мобайнида бир неча расмий тадбир ва сафарлар ҳам режалаштирилган.

Айтилишича, Трамп лавозимига келганидан буён 146 марта гольф ўйнаши. Forbes ҳисоб-китобига кўра, Трамп гольф ўйнаши сонига кўра бу ўйинга иштиёқи учун ўзи танқид қилган Барак Обамани ҳам ортда қолдирган.