Дунёни велосипедда айланиб чиқмқчи бўлган япониялик сайёҳ Фумихико Сато Перуда ЙТҲга учради, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Фото: Instagram

Маълум бўлишича, 31 ёшли сайёҳни 4 август куни Гуадалупито шаҳрида юк машинаси уриб кетган. Ҳайдовчи қўлга олинган. Полиция тергов ҳаракати олиб бориб, воқеанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

Сато бошланғич мактабнинг собиқ ўқитувчиси бўлиб, ўтган йили ишини ташлаб, велосипедда дунё бўйлаб саёҳатга отланганди. Шунингдек, у болалар учун блог ҳам юритган.