Москвадаги Сахаров проспекти (шоҳ кўчаси)да 10 август куни эркин сайловлар учун намойиш бўлиб ўтди (тадбир шаҳар маъмуриятининг рухсати билан ўтказилган).

«Белий счётчик» («Оқ ҳисоблагич») кўнгиллилар уюшмаси маълумотларига кўра, намойишга 50 мингга яқин одам келган (Москва полицияси эса митингга 20 минг киши келди, деб ҳисобот берди).

Намойиш вақтида кўнгилсиз ҳодисалар юз бергани йўқ. Meduza’нинг ёзишича, митинг якунига етганидан сўнг, унинг аксарият иштирокчилари Москва марказида сайрга чиққан — айнан шу лаҳзада полиция одамларни ҳибсга олишни бошлаган.