Мексика полицияси Уруапан шаҳрининг турли жойларидан 19 нафар одамнинг жасадини топди. Уларнинг 9  нафари кўприкка осилган, 7 нафари йўлга ташлаб кетилган ва яна уч нафари бошқа жойларда бўлган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: PVDN

Кўприк устида «Халиско» картелининг бош ҳарфлари туширилган баннер қолдирилган. Унда «Ватанпарвар бўлиб, Виаграни ўлдир», деб ёзилган.

Таъкидланишича, марҳумларнинг бир қисми отиб ўлдирилган.

Штат бош прокурори Адриан Лопес Солиснинг маълум қилишича, мазкур ҳодиса наркокартеллар ўртасидаги шафқатсиз урушнинг яна бир кўриниши. Улар нафақат ҳукуматга қарши, балки таъсир доираси ва наркотиклар етказиб бериш йўналишларини назорат қилиш учун ҳам ўзаро жанг олиб бормоқда.