Норвегия пойтахти Осло чеккасидаги масжидда бир эркак отишма келтириб чиқарди. Reuters’нинг хабар беришича, у қўлга олинган.

Фото: BBC News

Масжид вакилларининг сўзларига кўра, гумонланувчи иккита ов милтиғи ва тўппонча билан қуролланган бўлган. У ўқ узишни бошлагач, масжид ташрифчилари аввалига уни зарарсизлантирган, сўнг полицияга топширган.

Ҳодиса оқибатида бир киши яраланган.

Полиция гумонланувчининг ёши ва исмини маълум қилмаган, фақатгина унинг «ёш оқ танли эркак» эканлигини билдирган. Гумонланувчи нима мақсадда масжидда отишма уюштиргани номаълум.