Трамп КХДР раҳбаридан «жуда яхши» хат олганини айтди ва уни «ўта шахсий» дея таърифлади. «Интерфакс»нинг ёзишича, АҚШ президенти бу ҳақда Оқ уйда бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда маълум қилган.

Фото: CНН

Трампнинг сўзларига кўра, яқинда КХДРда учирилган ракеталардан Ким Чен Иннинг ўзи ҳам норози бўлган. Шу билан бирга, Трамп Шимолий Корея у билан музокаралардан сўнг ядро қуролини синовдан ўтказмаётганини таъкидлаган.

Трамп ядросизланишни муҳокама қилиш учун Ким Чен Ин билан яна бир марта учрашиши мумкинлигини истисно қилмаган.