АҚШлик миллиардер Жеффри Эпштейн Манхэттендаги қамоқхонада ўз жонига қасд қилди. У педофилликда айбланган эди, деб хабар берди New Ёрк Тимес.

Фото: Reuters

Унинг жасади 10 август куни маҳаллий вақт билан 7:30 да топилган.

Эпштейн 25 июлда ҳам ўз жонига қасд қилишга уринган эди. У бўйнида бир нечта жароҳат билан ўз камерасида топилган эди.

Марҳумга унинг камерадоши Николас Тартальоне ҳужум қилган бўлиши ҳам мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ у ушбу ҳодисага алоқадорлигини рад этган.

Эпштейн 6 июль куни Нью-Йоркда ҳибсга олинган. Унинг қурбонлари сони 14 нафарлиги айтилмоқда.