Bloomberg ҳар йилги дунёнинг энг бадавлат оилалари рейтингини эълон қилди.

Фото: Bloomberg

Рейтингдан ҳаммаси бўлиб 25 та оила ўрин олди. Уларнинг даромадлари бирга қўшиб ҳисобланганида 1,4 триллион долларни ташкил этади.

Рейтингнинг биринчи ўрнини Wаллмарт супермаркетининг 50 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Уолтонлар оиласи эгаллаган.

Оиланинг даромади бир йилда 39 миллиардга кўпайиб, 190,5 миллиард долларни ташкил этган.

Экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, Уолтонлар даромади 12 ой давомида дақиқасига 70 минг, соатига 4 миллион, кунига эса 100 миллион долларга кўпайган.

Рейтингнинг иккинчи ўрнини Марс компанияси меросхўрлари эгаллаган.

Маълумотларга кўра, оила бир йилда 37 миллиард доллар даромад топган. Уларнинг бойлиги 126,5 миллиард долларни ташкил қилган.

Учинчи ўринни Коч Индустриэс корпорацияси асосчиси Фред Кохнинг ўғиллари Чарльз ва Девид Кохлар эгаллади. Уларнинг даромади бир йил ичида 25 миллиард долларга ошиб, 125 миллиард долларни ташкил этган.

Рейтингни тўртинчи ўрнини Саудия Арабистони қироллик оиласи эгаллади.

Оиланинг бойлиги 100 миллиард долларни ташкил этди.