Одатда инсонларнинг ташқи кўринишига қараб ёшини тахмин қиламиз. Бироқ шундай аёллар борки, уларнинг фаолияти, юриш туриши ва албатта чиройли кўринишига қараб ҳақиқий ёшини тахмин қилишнинг иложиси йўқ. Йиллар ўтса-да бироқ улар турли йўллар орқали ўз ёшлигини ва гўзаллигини сақлаб қолишган.

AdMe тақдим этган суратларга боқиб бунга ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин.

Марина Де Бошир 54 ёш Фото: AdMe

Марина 50 ёшдан ошган. Аммо паспортига қараб ҳам унинг бу ёшда эканлигига ишониш жуда қийин. Маринанинг айтишича, у кўп вақтини ўзини парвариш қилишга сарфлайди. Чунки натижаси ҳам бунга арзийди. Шу сабабли кундан-кунга унинг Instagram саҳифасидаги обуначилар сони ошиб бормоқда.

Карелия Моран 48 ёш Фото: AdMe

Карелия Моран – блогерликни бошлаганига кўп бўлмади. Аммо Elle, Mari Claire Spain каби нашрлар унга катта қизиқиш билдирмоқда. Карелия ишлайди, спорт билан шуғулланади, ити билан сайрга чиқади. Блог юритади.  Яъни у ҳаётини ўзи истагандай яшайди.

Лиз Вебстер 51 ёш Фото: AdMe

51 ёшли Лиз Вебстер уч фарзанднинг онаси ва 2014 йилги бодибилдинг мусобақаси совриндори. Бундан ташқари, Лиз спортчилар ва спорт мухлислари ва соғлом овқатланиш учун табиий қўшимчалар ишлаб чиқарадиган компаниянинг эгаларидан бири. Лизнинг Instagram’даги тасмасида унинг кундалик ҳаёти ва спорт залидаги машаққатли ишларини кўриш мумкин. Унинг фикрича, спорт, мувозанатли озиқ-овқат ва яхши танланган озуқавий қўшимчалар 50 эмас, балки 20 га яхши кўринишга ёрдам беради

Лю Елинь 50 ёш Фото: AdMe

Хитойнинг собиқ кутубхоначиси Лю Елинь 50 ёшида ҳам фаол ҳаёт кечиради. У сузиш билан мунтазам шуғулланади. Айниқса, совуқ сувда сузишни афзал кўради.

Лю шунчалик ёш кўринганидан уни ўғлига қиз топиш муаммо бўляпти. Чунки, уни онаси билан кўрганлар қиз дўсти билан юрибди деб ўйлайди.

Анжелик Майлс 52 ёш Фото: AdMe

Анжелика Милес 52 ёшда. Қирқдан кейин Анжелика «кроссфит» дунёсини кашф этди ва шундан бери бу унинг асосий севимли машғулотига айланди. У жуда кўп ишлайди ва бўш вақтларида спорт билан шуғулланади. У шакар ва сут маҳсулотларини истеъмол қилмайди. Шунинг учун ҳам унинг танаси жуда ёш кўринади.

Регина Холл 48 ёш Фото: AdMe

48 ёшли Регина Холл «Қўрқинчли» фильмидаги Бренда роли билан танилган актрисадир. Журналистикани орзу қилган қиз охир-оқибат актриса бўлган. Унинг фильмларини кўриб танлови тўғри бўлганига амин бўлиш мумин.

Асосий фаолиятидан ташқари, у айни пайтда кўнгилли бўлиб ишлайди, кекса одамларга ғамхўрлик қилади.

Элизабет Хёрли 53 ёш
Фото: AdMe

Бу ажабланарли, аммо Элизабет Ҳёрлей 53 ёшда. Албатта, у ҳам кўплаб таниқли шахслар қатори яхши кўринишга эга бироқ барибир унинг чиндан ҳам 50дан ўтганига ишониш жуда қийин. Актриса, моделер, дизайнер ва 17 ёшли йигитнинг онаси ҳеч қандай парҳез қилмайди. У мутаносиб овқатланади, очиқ ҳавода кўп вақт сарфлайди ва ҳар куни спорт билан шуғулланади.

Доминик Сакс 51 ёш Фото: AdMe

Америкалик журналист ва янгиликлар бошловчиси Доминик Сакс, 51 ёшда, бир нечта шоулар муаллифи. 2 та «Эмми» мукофотига сазовор бўлган, «Фитнесс инқилобига» асос солган ва шу  орқали машҳур блогерга айланган. Доминикнинг фикрича, гўзаллик ва ёшликни сақлаб қолиш учун мувозанатли овқатланиш ва мунтазам равишда жисмоний машқлар қилиш шуғулланиш шарт. Бироқ энг муҳими, аёл доимо гўзалликни ҳис қилиб яшаши лозим.