Ғарбий Грузияда неандерталларнинг яшаш жойларининг янги излари топилган. Бу топилма қадимги ғорлардан бири—Цуцхватида ишлаган халқаро экспедицияга тегишли, деб ёзади «Vesti.ru».

Фото: «Vesti.ru»

Юқори палеолит давридаги асарлар ва Homo Sapiens излари топилган. «Бронза ғор»да тош-мис даврига оид маскан қайд этилган.

Ғорда АҚШ, Франция, грузиялик палеоантропологлар, палеонтологлар, палинологлар, геологлар ва археологлар ишламоқда.

Топилмаларнинг ёши 50 минг йилдан ортиқ, дейилади хабарда. Мутахассислар неандерталларнинг йўқ бўлиб кетишининг сабабини тушунтириш устида иш олиб бормоқда.