Ҳиндистоннинг Керала, Махараштра ва Карнатака штатларида кузатилаётган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида энг камида 147 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, табиий офат хавф туғдираётган ҳудудлардан 165 минг киши эвакуация қилинган.

Юқорида санаб ўтилган штатлардаги айрим ҳудудларда юқори хавф даражаси эълон қилинган. Хусусан, мактабларда машғулотлар бекор қилинган.

Керала штатидаги энг йирик аэропорт Кочин ҳали ҳамон ёпиқ.

Ҳиндистон метеорологик департаментининг маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво шароити яна бир неча кун давом этади.