Sputnik Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси чоғида жароҳатланган махсус кучлари ходимлари ҳамда қишлоқдошларини қутқарган уч инсон ҳақида мақола эълон қилди.

Фото: Sputnik

Воқеалар эпимарказида уларнинг яқинлари ва қариндошлари бўлса-да, улар — тиббиёт ходимлари ўз ишини ташлаб кета олмасди.

Қирғизистоннинг собиқ президентини қўлга олиш операцияси муваффақиятсиз якунланганидан сўнг тез тиббий ёрдам бригадаси жабрланувчиларни қутқаришга киришди. Фелдшер, ҳайдовчи ва ҳамшира 7 август куни тартибсизликлар юз берган қишлоқда яшайди ва шу ерда ишлайди. Улар ҳамма яраланганларни танийди.

Бригаданинг ҳар бир аъзосининг камида бир нафар яқин инсони тартибсизлик болаётган ҳудудда эди.

Ҳамшира Бурул Тенизбаева иш вақтида ўғли яраланганини эшитиб, кўз ёшини тийиб тура олмади.

«Тартибсизликлар бошланган пайтда ўғлим Атамбаевнинг уйида эди. Мен унинг яраланганини эшитдим. Бироқ кейин у билан нима бўлганини била олмадим. Ҳамкасбларимда сўрасам, ҳамма ҳар хил жавоб берди. Кимдир уни касалхонада деди, кимдир уни юзидан жароҳатланган деди. Мен ишимни ташлаб унинг олдига бора олмасдим. Яраланганлар кўп ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш керак эди», — дейди ҳамшира.

Шифокорлар ишини йўллардаги тартибсизликлар қийинлаштирарди. Улар тезроқ яраланганлар олдига етиб бориш учун машина деразасидан «Қўй-Тошга тез ёрдам бригадаси, йўлни бўшатинг» деб бақирарди.