Харков опера ва балет миллий академик театри яккахони Светлана Исакова Киев—Харков трассасида юз берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: «РИА Новости»

Светлананинг вафоти ҳақида театр бадиий раҳбари Олег Оришенко Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

«Ҳодиса бугун, соат 1:00 да юз берди. Светлана турмуш ўртоғи билан Италиядаги дам олишдан қайтаётган эди. Маршрутка аварияга учраган. Светлана кўп сонли жароҳатлар олган. У касалхонада вафот этди», — деб ёзган Олег Оришенко.

https://www.facebook.com/oleg.оришченко/посц/2192366647556031