АҚШнинг Пенсильвания штатидаги болалар боғчасида 11 август, якшанба куни рўй берган ёнғин оқибатида 5 нафар бола ҳалок бўлди.

Фото: Erie fire department

Ёнғин Эри шаҳрида содир бўлди. Қурбонларнинг ёши 8 ойликдан 7 ёшгача бўлган.

Ҳодиса оқибатида яна 2 киши — боғча эгаси бўлган аёл ва қўшни уйда яшовчи эркак яраланди.