Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг ҳозирда ажрашиш остонасида бўлган рафиқаси Марина Уилер биринчи марта саратон касаллиги билан қандай курашгани ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: «Mirror»

Бу ҳақда The Sunday Times газетасида чоп этилган бўлиб, унда Уилер йил бошида унга қўйилган бачадон саратони ўсимтасини олиб ташлаш бўйича 3 та операцияни бошидан ўтказганини айтган.

Таниқли ҳуқуқшунос ва ёзувчи Уилернинг сўзларига кўра, кутилмаган ташхис туфайли у анча олдин режалаштирган Россияга сафарини бекор қилишга мажбур бўлган. Бунда даволаниш муваффақиятли ўтган, таҳлил натижалари эса ўсимта тарқалишга улгурмаганини кўрсатган.

Уилер ўз кечинмаларидан фойдаланиб, британиялик аёлларни эътиборли бўлишга чақирган. У саратон белгиларини аниқлаш учун мунтазам текширувдан ўтиш муҳимлигини таъкидлаган.