Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан Туркманистонда бўлиб ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида учрашди.

Фото: Sputnik

«Бу йил сиз билан кўп бор мулоқотда бўляпмиз. Бу яхши аломат, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланиб бораётгани белгиси», — деди Медведев.

Ўзбекистон бош вазири ўзаро алоқалар янги даражага чиққанини қайд этди. Ариповга кўра, январь—июль ойларида товар айланмаси 15 фоизга ошган ва йил охирига бориб 6 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.