Бутун дунё бўйлаб Google қидирув тизимида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда турли сайтлар ишлашидаги муаммоларни кузатиб борувчи DownDetector ресурси маълумотига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Фото: Tengrinews

Таъкидланишича, узилишлар 11 август куни АҚШ Шарқий қирғоқларидаги вақт бўйича 17:33 да (Тошкент вақти билан 02:33) кузатилган.

Қидирув тизимидаги муамолардан асосан АҚШ, Россия ва Европа давлатларида истиқомат қилувчи фойдаланувчилар шикоят қилган.

Фото: Tengrinews

Google — дунёдаги энг йирик қидирув тизими. Корпорация таркибига Gmail почта сервиси, YouTube видеохостинги, Google харитаси, Google Talk, Google+ ижтимоий тармоғи, шунингдек, Google Chrome браузери, GooglePlay дўкони ҳамда Adword ва Adsense каби реклама платформалари киради.