Мексиканинг Гуанахуато штатининг Ирапуато шаҳридаги бильярдхонага қуролли ҳужум уюштирилди, деб хабар бермоқда La Jornada. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, 3 киши яраланган.

Фото: EPA

«ТАСС»нинг ёзишича, икки киши касалхонага олиб кетилаётганда, яна икки нафари касалхонанинг ўзида вафот этган. Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор.

Ҳозирда ҳужум нима мақсадда амалга оширилгани маълум қилинмаган, жиноятчилар қўлга олинмаган.