Мянма жануби-шарқида жойлашган Мон штатида содир бўлган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: AP

Аввалроқ, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишини ташкил этгани маълум қилинганди.

Кўчкилар бир неча кун давом этган ёнғингарчилик оқибатида юзага келган. Паунг посёлкасида кучли ёмғирлар сабаб бир нечта қишлоқлар сув остида қолган, бир қатор мактаблар вақтинча ёпилган.

Айни вақтда табиий офат содир бўлган ҳудудда қутқарув-қидирув операциялари давом этмоқда.