Қирғизистон Социал демократлар партияси депутати Ирина Карамушкина Алмазбек Атамбаев ўзини яхши ушлаб тургани, руҳан чўкмаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Карамушкинанинг сўзларига кўра, Атамбаев яхши кайфиятда бўлган ва унга қарши қаратилган айбловларни рад этишда давом этишини билдирган.

«У ўзини яхши ушлаб турибди, руҳан чўкмаган. Ҳозир собиқ президентнинг Қирғизистон фуқароси сифатидаги ҳуқуқлари бузилгани ҳақида мурожаатнома тайёрлаяпмиз», — деган у.

Депутат мурожаатда қуролли бостириб кириш ва ҳибсга олиш ҳақида сўз бориши, унинг бутун уйи вайрон қилингани, бу эса шахсий мулк эканлигини таъкидлаган.