Telegram мессенжери овозсиз хабарларни юбориш ва секинлаштирилган режим каби янги функцияларни ишга туширди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Эндиликда иккинчи тарафни безовта қилмаслик учун овозсиз хабарларни юборишда «Жўнатиш» тугмасини босиб туриш кифоя.

Секинлаштирилган режим эса гуруҳ администраторларига фойдаланувчиларнинг хабар жўнатишини назорат қилиш имконини беради. Янги функция ёрдамида администраторларнинг лавозимини кўрсатиши мумкин, масалан, «асосчи» ёки «модератор».

«Созламалар» бўлими орқали эса тунги фонлар рангини ўзгаритиш имконияти пайдо бўлди.

Бундан ташқари энди видеоларни белгиланган вақтдан бошлаб кўриш ҳам мумкин. Масалан, видеони белгилаб, «0,45» вақтни юборилса, видео айнан шу вақтдан бошлаб кўрсата бошлайди.