Украина президенти сайтида мамлакатда миллий валюта сифатида гривна ўрнига доллардан фойдаланиш таклиф этилган мурожаат жойлаштирилди.

Фото: EPA

«Украина миллий валютаси беқарорлиги сабабли пул ислоҳоти ўтказиш ва мамлакат миллий валютасини барқарор пул бирлиги — АҚШ долларига алмаштиришни сўраймиз», — дейилади Владимир Зеленскийга йўлланган мурожаатда.

Мазкур таклиф 7 август куни рўйхатдан ўтказилган ва 4 кун ичида 775 та имзо тўплаган.

Мурожаат президент томонидан кўриб чиқилиши учун 90 кун ичида камида 25 мингта имзо тўплаши керак.