Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев давлат тўнтаришини уюштиришни режалаштирган. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ўрозбек Опумбаев маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

«Унга давлат тўнтариши уюштириш учун қон тўкилиши керак эди. Бу унинг режаси бўлган», — деди Опумбаев.

Опумбаевга кўра, қўмитага хизматга Атамбаевни мажбурий олиб келиш топшириғи берилган.