Нью-Йорк шаҳридаги Бенсонҳерст спорт мажмуасида 11 август, якшанба куни «Пахтакор-79» фожиасига 40 йил тўлиши муносабати билан хотира тадбири бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё»

Тадбир доирасида «Пахтакор Нью-Йорк» жамоаси Нью-Йорк шаҳрининг кўп миллатли фуқароларидан тузилган жамоага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Учрашув аввалида вафот этган футболчилар ҳаққига дуо қилинди. Ўйинда Нью-йорклик пахтакорчиларнинг қўли баланд келди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маҳалла УСА ташкилоти томонидан ўтказилган хотира кечасида Ўзбекистонннинг БМТдаги миссияси вакили Бахтиёр Ибрагимов, Ўзбекистонннинг Нью-Йоркдаги бош консули Камол Икромов ва бошқалар иштирок этди.

Фото: «Дарё»

Тадбир сўнгида йиғилганларга эҳсон оши тортилди.

Фото: «Дарё»

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!