«Интер»нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Перишич фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Twitter

«Бавария» футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олди.

Аввалроқ «Интер» мазкур келишув учун 5 миллион евро олиши ҳақида хабар берилганди. «Бавария» Перишичнинг ижара муддати тугаганидан сўнг, уни 20 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади.

Ўтган мавсум Иван Италия А Сериясида 34 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!