«Октябрь моторлари» автомузейи директори Дмитрий Октябрский махсус Forbes Life’ учун коллекциясидаги энг қиммат машиналар ҳақида гапириб берди. Forbes машҳур ретро автомобиллар суратларини жамлаб тақдим этди.

Studebaker Golden Hawk Фото: Forbes

Автомобильнинг ташқи кўринишини яратиш таниқли саноат дизайнери Раймонд Лоуи билан бевосита боғлиқ.

Двигатель ҳажми: 5,8 л

Двигатель қуввати: 279 л билан

Оғирлиги: 1900 кг

У 8 сонияда 100 км/соатгача тезлашиши мумкин, бу ўша пайтларда жуда тез ҳисобланган. Машинанинг максимал тезлиги эса 220 км/соатни ташкил этади.

Мазкур автомобиль 1956 йилдан 1958 йилгача ишлаб чиқарилган. Нархи: 30 000—70 000 АҚШ доллари.

Isotta Fraschini Tipo 8
Фото: Forbes

Миландаги машҳур бренд 1900 йилда ака-ука Фраскини ва Сезар Изотта томонидан яратилган.

Мутахассисларнинг фикрича, дунёдаги энг яхши ателье (Castagna, Sezar Sala, Flevud, Le Baron) билан ҳамкорлик қилиш туфайли Isotta дизайни ҳали ҳам французларнинг Hispano-Suiza’сидан устун бўлган.

Ушбу бренд автомобилларининг эгалари: Эрон шоҳи Ризо Паҳлавий, Руминия қироли Фердинанд I, Эфиопия монархи Ҳайле Селассие ва бошқалар.

Ушбу автомашина 2012 йилда 186 000 доллар, 2013 йилда эса 473 000 долларга сотилган.

Benz 8/20 PS Zweisitzer  Фото: Forbes

Benz 8/20 PS енгил спорт автомобили 1912 йилдан 1921 йилгача ишлаб чиқарилган. Автомобиль пойгадан кўра кўпроқ спорт ва сайёҳлик учун мўлжалланган. Шунинг учун унинг тезлиги атиги 62 км/соат тезликни ташкил этган.

Ҳаммаси бўлиб, 1912 йилда Маннҳеимдаги Benz фабрикаси PS 8/20 русумидаги 3093 шассини ишлаб чиқарган.

Нархи: 74 750 еврога сотилган

Bugatti Type 57 Фото: Forbes

Ушбу модел юмшоқ юриши ва аъло даражада ишлаши билан ажралиб турарди.  Саёҳат қилиш учун қулай бўлган. Пойгада ҳам иштирок этган. Кўплаб спорт машиналари сингари, рул ҳам ўнг томонда жойлашган эди. Асосан кўк рангда эди. Нархи: 500 000 дан 9 000 000 долларгача.

Cadillac 75 Фото: Forbes

Автомобиль Fleetwood 75 бренднинг энг асосий вакили бўлиб, у Cadillac Cadillac деб номланган. 1941 йилда чиқарилган Cadillac 75th Series V8 двигателлари билан жиҳозланган.

Бундай қимматбаҳо машиналарни сотиб оладиган обрўли мижозлар консерватив услубни афзал кўриб, қиммат моделни автомобиллар ичида ажралиб туришини хоҳлаган. 1940 йил 75 Cadillac’да Н.С. Хрушчев Украина компартияси марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлган пайтида ҳайдаб чиққан.

Нархи: 100 000 доллар

Packard 180 Фото: Forbes

Ушбу маркадаги автомобиллардан президентлар, дипломатлар, Голливуд юлдузлари фойдаланган. Packard 180 1940 йилда чиқарилган. Ушбу автомобиль Packard Motor Car Company’даги энг яхши модел бўлган. Packard 180 двигатели 8 цилиндрга эга эди ва бу дунёдаги энг кучли саккиз цилиндрли двигатель сифатида танилган. Салон юқори сифатли тери билан қопланган ва ёғоч, мато билан безатилган.

Нархи: 50 000—100 000 доллар

Cadillac V-12 Фото: Forbes

Урушдан олдинги Cadillac’лар ўз даврининг энг қиммат ва обрўли машиналари эди. Cadillac В16 ва ундан кейинги Cadillac В12 ҳам ишлаш ёки ички безатиш жиҳатидан тенгсиз бўлган. Бундан ташқари, бошқа ишлаб чиқарувчилардан фарқли ўлароқ, Cadillac ҳар доим «нархни ушлаб турган».

Нархи: 100 000 доллар