Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов машҳур боксчи Флойд Мейвезернинг промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.

Фото: Instagram/@makhmud_muradov

Мейвезер ўзининг Instagram саҳифасига Муродовнинг жангларидан лавҳалар жойлаштирди ва уни дунёнинг энг яхши ММА жангчиси деб атади.

Маҳмуд Муродов профессионал фаолиятини 2012 йилда бошлаган. У ҳозирга қадар 27 та жангда иштирок этиб, 21 та ғалабага эришган. Яна 6 та жангда эса мағлубиятга учраган.

Янада кўпроқ ММА ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!