Владивостокда истиқомат қилувчи юрист Максим Чихунов Севастополь йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясидан Россия президенти Владимир Путиннинг мотоциклни шлемсиз ҳайдагани учун маъмурий жавобгарликка тортишни сўради.

Фото: «РИА Новости»

«Фуқаро Путин Владимир Владимирович 10 август куни аниқланмаган шахслар билан ‘Тунги бўрилар’ мотоклубининг Севастополдаги байк-шоусида ‘Урал’ мотоциклини шлемсиз ҳайдаган. Шу сабабли уни мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик моддаси бўйича жавобгарликка тортишингизни сўраймиз», — дейилади мурожаатда.

Липецк вилоят кенгаши депутати Олег Хомутинников ҳам Путининг мотоциклда юриши масаласида Россия бош прокурори Юрий Чайкага мурожаат қилиб, қонунлар бузилишини бартараф этиш учун чора кўришни сўраган.