АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли тадқиқот лабораторияси гипертовушли ҳаво-реактив двигателни синовдан ўтказди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: AFRL

Синовдан ўтказилган қурилма асосида гипертовушли учиш қурилмалари учун янги двигателлар яратиш режалаштирилмоқда. Янги қурилма АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг буюртмасига биноан Northrop Grumman компанияси томонидан яратилган бўлиб, 9 ойдан буён синовдан ўтказиб келинмоқда. Двигатель тортиш кучини 80 килонютонга қадар кўтариб берган.

Жорий йилнинг март ойида АҚШ Мудофаа вазирлиги илғор мудофаа муҳандислиги агентлиги (DARPA) Американинг Raytheon корпорацияси билан тактик гипертовушли планерларни яратиш бўйича шартнома имзолаган эди.

Айни вақтда гипертовушли қуролларни яратиш устида АҚШдан ташқари Россия, Хитой ва Франция ҳам иш олиб бормоқда.