Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Андрей Лунин «Вальядолид»га ўтди. Бу ҳақда мадридликлар расмий сайтида хабар берилди.

Фото: «Вальядолид»

21 ёшли украиналик футболчи 2019/20 йилги мавсумни «Вальядолид» сафида ижара асосида ўтказади.

Лунин «Реал»га 2018 йилнинг ёзида келганди. Ўтган мавсумни футболчи «Леганес»да ўтказди ва бешта ўйинда майдонга тушди.

Луниннинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!