Украина давлат тергов бюроси терговчилари суддан мамлакатнинг собиқ президенти Пётр Порошенкони «ёлғон детектори» ёрдамида сўроқ қилиш рухсатини олди, деб хабар беради «Ведомости».

Фото: Униан

«Суднинг қарори борлигига қарамай, сўроқни ўтказиш учун Порошенконинг ўзидан ҳам рухсат олиш керак. Шунингдек, полиграфдан фойдаланган ҳолда сўроқ фақат терговчининг хонасида, суд жараёнигача бўлган махфийликка риоя қилиниб ўтказилади», — дейди бюро матбуот котиби Анжелика Иванова.

12 август куни Порошекни «Прямой» телеканалини харид қилишда солиқлардан қочганлик иши бўйича сўроқ қилинган эди. Собиқ президент терговчиларнинг саволига салкам 2 соат давомида жавоб берган. Суҳбатдан сўнг, идора раҳбари Роман Труба кейинги сўроқлар вақтида полиграфдан фойдаланилиши мумкинлигини билдирган. Ўз навбатида Порошенко бюрога ва терговнинг холислигига ишонмаслигини маълум қилган.