«Ростов» клуби бош мураббийи Валерий Карпин жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг келажаги борасида фикрларини билдирди, деб ёзади «Спорт-Экспресс».

Фото: Спорт Эхпресс

— Ҳозир Шомуродов ОАВ жуда кўп гапирилмоқда. Бу футболчининг бошини айлантирмайдими?

— Бугунги кунда ундай бўлмайди. Элдор — жуда камтар ва мулоҳазали йигит. У рўй берётган воқеаларга тўғри баҳо беради.

— Яқинда унга ЦСКАдан қизиқиш бўлгани ростми?

— Бу менга бериладиган савол эмас. Унга қайси жамоа қизиққанини билмайман. Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.

— Сиз ҳужумчининг келажакда Россиянинг гранд клубига эмас, балки Европага йўл олиш борасидаги фикрига қўшиласизми?

— Умуман олганда, ҳа. У «Ростов»да яна бир қанча муддат ўйнашини хоҳлардим. Кейин эса агар таклиф бўладиган бўлса, Россия топ-клубидан кўра, ғарбга йўл олган маъқулроқ.

Албатта, Европанинг кучли клубларига ўтиш осон иш эмас. Бироқ аввалига камтарона жамоада бошлаб, кейинчалик юқорига интилиш мумкин, — дейди Карпин.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!