Японияда бир ҳафта давомидаги жазирама оқибатида 23 киши вафот этди, шунингдек, 13 мингга яқин аҳоли иссиқлик уришидан касалхонага ётқизилди, дея хабар берди «ТАСС».

Фото: Global Look Press

Қайд этилишича, сўнгги ҳафтада бутун Японияда иссиқлик уришидан умумий ҳисобда  12751 нафар одам касалхонага ётқизилган. Жазирама иссиқ бутун Япония ҳудудида кузатилган бўлиб, ҳозирда айрим жойларда ҳаво ҳарорати 39 даражагача иссиқ бўлмоқда.

Вафот этганларнинг аксарияти кекса ёшдаги кишилар эканлиги айтилмоқда.

Аввалроқ Япония учун рекорд даражада иссиқ ҳисобланган жазирама оқибатида 57 киши вафот этгани, 20 минг нафари касалхонага ётқизилгани маълум қилинган эди.