Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»

Озодбек Назарбеков суҳбат давомида «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, Райҳон Ғаниева, ‘Божалар’ гуруҳининг яккахони Жаҳонгир Позилжонов ва қизиқчи Ҳалимахонимлар запретга тушдими?» мазмунидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

Санъаткорларнинг фаолиятини чеклаш ёки давом эттириш тўғридан тўғри «Ўзбекконцерт»нинг ваколатида. Айниқса эстраданинг ‘ота ташкилоти’ ‘Ўзбекконцерт’ ҳисобланади, шунинг учун асосий ваколат ‘Ўзбекконцерт’да. Бу санъаткорлар ҳақида ҳеч қаерда расмий равишда ‘Ўзбекконцерт’нинг фалон хулосасига кўра фаолияти тўхтатилди ёки фаолиятдан четлаштирилди, деган ҳеч  қандай расмий маълумотим йўқ.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари